

Чилонзор туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Сувсоз» подстанциясида электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш ва электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 20-сонли ижозат-топшириқнома асосида 35 кВ кучланишли Б-Т-1 ячейкасида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Таъмирлаш жараёнида электр қурилмаларининг техник ҳолати батафсил кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ускуналарнинг келгусидаги барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича зарур ишлар амалга оширилди.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ https://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot