2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЎзР ФА: Электр тармоқларида йўқотишлар қандай камайтирилади? Фанлар академияси олимларидан янги ташаббус
  • 20.08.2026
  • 8

“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сонли қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти олимлари ва тадқиқотчилари томонидан «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиалининг 110/10 кВ «Чилонзор» подстанциясида ўтказилган тадқиқотлар натижасида электр тармоғидаги йўқотишлар даражаси, трансформатор юкланиш режими, реактив қувват балансининг ҳолати ҳамда изоляция ресурсининг эскириш кўрсаткичлари чуқур таҳлил қилинди.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатиш орқали қувват коэффициенти кўрсаткичини меъёрий даражага яқинлаштириш, ССАДА тизими асосида масофадан бошқариш ва реал вақт режимида назорат қилиш имкониятларини жорий этиш, юклама графигини оптималлаштириш мақсадида истеъмол профилини рақамли моделлаштириш ва бошқа бир қанча илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.


Илмий асосланган ечимларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида техник йўқотишлар сезиларли даражада камайиши, электр таъминоти ишончлилиги ошиши ҳамда мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига олиб келади.

| ФАН — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИ ОЛҒА СИЛЖИТУВЧИ КУЧ, ВОСИТА БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ!

https://t.me/Fanlar_akademiyasi/29448