

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Термиз туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ат-Термизий» подстанциясида муҳим техник ишлар амалга оширилди. Жумладан, истеъмолчиларни узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр таъминотининг муқобил тармоғига улаш ишлари ташкил этилди.
Мазкур чора-тадбирлар истеъмолчиларга электр энергиясини ишончли етказиб бериш, тармоқ барқарорлигини ошириш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришга хизмат қилади.
"Сурхондарё МEТ" филиали АХБОРОТ ХИЗМАТИ