

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан филиал тасарруфидаги энергетика объектларида ободонлаштириш ҳамда эстетик ҳолатни яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар доирасида подстанциялар ҳудудлари тартибга келтирилиб, тозалаш ишлари олиб борилди, ташқи деворлари таъмирланди. Шунингдек, коррозияга қарши бўёқлаш ҳамда очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳудудида эстетик ҳолатни яхшилаш мақсадида бетон устунларни оқлаш, остки қисмини қора бўёққа бўяш амалга оширилди.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали