2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ: Тошкентнинг электр қуввати қанчага ошмоқда?
  • 03.09.2026
  • 15

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида пойтахт электр таъминоти тизимини янада барқарор ва ишончли қилиш бўйича муҳим модернизация ишлари амалга оширилди.

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” тасарруфидаги 21 та подстанцияда қурилиш ва янгилаш ишлари бажарилди, электр қурилмалари модернизация қилинди ҳамда трансформаторлар қуввати оширилди.

Натижада 813 МВА қўшимча трансформатор қуввати яратилди. Бу 308 600 нафардан ортиқ аҳоли, 7 020 дан ортиқ юридик шахс ва ижтимоий соҳа объектлари учун электр таъминотининг барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

Мазкур ишларнинг пудрат қисми «ЎЗБEКЭНEРГОТАМИР» АЖ томонидан бажарилди.

▫️Қайси подстанцияда қандай ишлар амалга оширилди? Батафсил видеода.

Манба: https://t.me/poytaxt_uz/52006

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati