2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ONLINE: “Шанба — спорт куни” анъанасига кўра футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда
  • 05.09.2026
  • 5

ONLINE:  “Шанба — спорт куни” анъанасига кўра футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Акциядорлик жамияти раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ҳар ҳафта шанба кунги спорт тадбири ёз мавсумигаги танаффусдан сўнг яна старт олди.

Марказий бошқарув аппарати, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари", "Тошкент магистрал электр тармоқлари" ҳамда "Energo-IT" филиали ишчи-ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида мини футбол спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Маълумот ўрнида: Спорт тадбирига ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлмаган ходимлар жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамиятида барча МЭТ филиаллари иштирокида мини футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказиб борилмоқда.

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати