2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Техник ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 05.09.2026
  • 62

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали бош муҳандиси раҳбарлигида подстанциялар хизмати Ғузор гуруҳи тезкор ходимлари учун техник ўқиш ташкил этилди. Ўқиш давомида қуйидаги масалалар бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди:

♦ Подстанцияларнинг бўлиниш чегаралари;
♦ Тезкор ходимларни навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш тартиби;
♦ Реле ҳимояси ва автоматика ишлаш принциплари.

Бундай тадбирлар тезкор ходимларнинг малака даражасини ошириш, иш жараёнида оперативлик ва аниқликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.

 

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
• АХБОРОТ ХИЗМАТ