2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғи муҳофаза зонаси ҳудудида профилактика ишлари олиб борилмоқда
  • 08.09.2026
  • 13

500 кВ кучланишли Л-527 ҳаво электр узатиш тармоғининг Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида, яъни электр узатиш ҳаво тармоғи муҳофаза зонаси ҳудудида профилактика ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 505-, 506- ва 507-сонли таянчларга олиб борувчи, ҳаракатланиш қийин бўлган йўлларни таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ишлар электр узатиш тармоғига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш учун қулай шароит яратади, электр тармоқ хўжаликлари муҳофаза зоналарига оид талабларга мувофиқ бўлишини таъминлайди.

 

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ