2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Янгиер» подстанциясидаги монтаж ишлари муваффақиятли якунланди
  • 08.09.2026
  • 7

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг тасарруфидаги Янгиер шаҳрида жойлашган 220/35/10 кВ кучланишли «Янгиер» подстанциясида 10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЗРУ-10 кВ)нинг монтаж ишлари якунланди.

Мазкур ишлар подстанциянинг электр таъминоти ишончлилигини ошириш, электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда мавжуд электр тармоқларининг барқарор фаолиятини таъминлашга хизмат қилади.

Ёпиқ тақсимлаш қурилмасининг ўрнатилиши подстанциянинг техник имкониятларини кенгайтириш билан бирга, электр ускуналарининг хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!