2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.104.0: Янги энергетика ислоҳотлари хусусуда радиотингловчиларга ахборот берилди
  • 10.09.2026
  • 5

«Ёшлар» радиоканалининг  FM.104.0 тўлқинларида жонли эфирга узатилган "Жонли мулоқот" дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди. Онлайн эфирда мутахассислар "яшил энергетика" истиқболли лоҳиларига оид турли йўналишдаги маълумотлар билан ўртоқлашиб, радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

YouTube’да кўриш/эшитиш

Маълумот ўрнида: Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасидаги натижалар эътиборга лойиқ. «Яшил» электр станциялари томонидан 2022 йилда 434 млн кВт·соат, 2023 йилда 576,9 млн кВт·соат, 2024 йилда 4,9 млрд кВт·соат ва 2025 йилда 10,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати