

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Ангор туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли “Райҳон” подстанциясида электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, ВТ-1-35 кВ кучланишли мойли ўчиргичида жорий таъмирлаш, шунингдек, релели ҳимоя ва автоматика (РҲ ва А) қурилмаларини текшириш ҳамда синовдан ўтказиш ишлари бажарилди.
Ишлар 7 нафар мутахассисдан иборат бригада томонидан 41-сонли ижозатнома асосида, соат 06:30 дан 13:00 гача, белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда олиб борилди.
Мазкур ишлар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, электр ускуналарининг ишончлилигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
"Сурхондарё МЭТ" филиали Ахборот хизмати