

ONLINE: “Шанба — спорт куни” анъанасига кўра футбол мусобақалари давом этмоқда
Акциядорлик жамияти раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ҳар ҳафта шанба кунги спорт тадбири ёз мавсумигаги танаффусдан сўнг ўтган ҳафта старт олган эди.
Марказий бошқарув аппарати, "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари", "Тошкент магистрал электр тармоқлари" ҳамда "Energo-IT" филиали ишчи-ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида мини футбол спорт мусобақаси қизғин баҳслар билан давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида: Спорт тадбирига ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлмаган ходимлар жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамиятида барча МЭТ филиаллари иштирокида мини футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказиб борилмоқда.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати