2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли "Косон" подстанциясидаги чақнаш (қисқа туташув) оқибатлари бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 13.09.2026
  • 23

ЭЪЛОН

Бугун соат 04:10 да Косон тумани "Косон" 110/35/10 кВ кучланишли подстанциясининг 1-шиналар тизимида чақнаш (қисқа туташув) содир бўлди.

Натижада Косон тумани аҳоли истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилди.

Соат 05:05 да ёнғин бартараф этилиб, фидерларни тиклаш бўйича тезкор бригада томонидан ишлар олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда "Косон" 110/35/10 кВ подстанциясида чақнаш (қисқа туташув) оқибатларини бартараф этиш бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Тезкор бригада ходимлари қисқа туташувда зарарланган ускуналарни демонтаж қилиб, янги ускуналарни ўрнатиб, зарур таъмирлаш ишларини амалга оширмоқда. Электр таъминотини тўлиқ тиклаш борасидаги ишлар назорат остида давом эттирилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТ