2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: 110 кВ кучланишли “Л-ДОК-1” электр узатиш тармоғида олиб борилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди
  • 13.09.2026
  • 20

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

►Олмазор ва Юнусобод тумани аҳолисига

2026-йил 13-сентябрь куни соат 01:00 дан 04:00 га қадар Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Мазкур вақт оралиғида Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ кучланишли “Л-ДОК-1” электр узатиш тармоғининг 36-таянчида кабел тармоғини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Натижада:

Олмазор тумани:
▪️ “Иброҳим Ота” МФЙ
▪️ “Гулзор” МФЙ
▪️ “Мояриқ” МФЙ
▪️ “Гулсарой” МФЙ
▪️ “Элпарвар” МФЙ
▪️ “Мискин” МФЙ
▪️ “Аҳил” МФЙнинг айрим ҳудудлари

Юнусобод тумани:
▪️ “Астробод” МФЙ
▪️ “Туркистон” МФЙ
▪️ “Мингчинор” МФЙ
▪️ “Нурмакон” МФЙ
▪️ “Собиробод” МФЙ
▪️ “Ҳамкоробод” МФЙ
▪️ “Катта Ҳасанбой” МФЙ
▪️ “Шарқ Ҳақиқати” МФЙ
▪️ “Регистон” МФЙ
▪️ “Йўлайриқ” МФЙ
▪️ “Уч Қаҳрамон” МФЙнинг айрим ҳудудлари

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

⚠️ Тунда режалаштирилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди

Аввал хабар берилганидек, бугун, 2026-йил 13-сентябрь куни соат 01:00 дан 04:00 га қадар Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ кучланишли “Л-ДОК-1” электр узатиш тармоғининг 36-таянчида кабел тармоғини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Режалаштирилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланиб, белгиланган вақтда истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

110 кВ кучланишли “Л-ДОК-1” электр узатиш тармоғининг 36-таянчида олиб борилган таъмирлаш ишларидан фотолавҳалар.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
AXBOROT XIZMATI