2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: подстанцияларда навбатдан ташқари назорат ишлари олиб борилди
  • 14.09.2026
  • 9

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган навбатдан ташқари назорат ишлари олиб борилди.

Назорат жараёнида куч трансформаторлари, юқори кучланишли ускуналар ҳамда бошқа электр қурилмалари замонавий тепловизор қурилмаси ёрдамида батафсил текширувдан ўтказилди.

Тепловизор ёрдамида ускуналардаги ортиқча қизиш ҳолатлари ва кўз билан аниқлаш қийин бўлган нуқсонларни барвақт аниқлаш, уларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда электр тармоқлари ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.


“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!