

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 4-декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тадбиркорлик субъектларини спортга жалб қилиш ва улар ўртасида мусобақалар ўтказилишини тизимли тарзда йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциациясини ташкил этиш белгиланган эди.
Давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 минг нафарга яқин ходимларни банд қилган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди.
Бир неча ойдан бери Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси томонидан ўтказилаётган мини футбол бўйича корпоратив ташкилотлар ўртасидаги мусобақаларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» терма жамоаси фаол иштирок этиб келмоқда.
2026 йил 2 сентабр куни "Саноат қурилиш банки" аксиядорлик жамияти терма жамоасига қарши кечган ва турнирнинг энг марказий баҳсларидан бири сифатида эътироф этилган навбатдаги ўйинда кўрсатилган матонат, шижоат ва ирода ҳақиқий жамоавий бирдамликнинг яққол намунаси бўлди.
► YouTube’да кўриш
7:6 ҳисобидаги қийин ўйин натижаси, шу билан бирга гўзал ғалаба жамоамизнинг юқори салоҳиятини ҳамда соврин учун жиддий курашишини яққол кўрсатди.Келгуси турларда ҳам фақат ва фақат зафарлар тилаймиз.
Олға, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ жамоаси!
Ҳурмат билан,
✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати