

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида ходимлар ҳамда муҳандис-техник ходимлар иштирокида техник ўқишлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Техник ўқишлар давомида ходимларнинг амалдаги қоидалар асосидаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланиб, уларни амалиётда тўғри қўллаш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, мазкур қоидалар асосида ишларни хавфсиз бажариш, тўғри ташкил этиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш бўйича қўшимча маълумотлар етказиб борилмоқда.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ