2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Навбатдаги профилактик таъмирлаш ишлари “Поп” подстанциясида олиб борилди
  • 16.09.2026
  • 18

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумида электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Поп туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Поп” подстанциясида электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилашга қаратилган жорий таъмирлаш ҳамда синов ишлари олиб борилди.

Мазкур тадбирлар электр тармоқларининг ишончлилигини ошириш, ускуналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни электр энергияси билан сифатли таъминлашга хизмат қилади.


“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!