

Учтепа туманидаги «Қатортол» подстанциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулотлар давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар шароитида тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш, шунингдек, ходимларнинг амалий кўникмаларини оширишга қаратилган вазифалар бажарилди.
Мазкур ўқув машғулотлари энергетика объектларида хавфсизликни таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга доимий тайёргарликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ