

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги янги энергетика объекти — 220/110/35 кВ кучланишли “Ғазғон” подстанциясида АТ-1, яъни 125 000 кВА қувватли трансформатор муваффақиятли ишга туширилди.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар энергетика тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр таъминоти билан таъминлашга қаратилган.
Бундай техник тадбирлар энергетика объектларининг самарали ва барқарор фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ