

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 2026–2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида подстанциялардаги электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилашга қаратилган таъмирлаш ва профилактика ишлари олиб борилди.
Жумладан, Боёвут туманидаги 35/10 кВ кучланишли “Боёвут” подстанциясида 35 кВ кучланишли тизимлар орасидаги ўчиргич (МСВ-35 кВ)да профилактик ишлар олиб борилди.
Шунингдек, Гулистон шаҳридаги 35/10 кВ кучланишли "Мустақиллик" подстанциясининг Т-1 трансформатори ва 1-секция 10 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, Сайхунобод туманидаги 35/10 кВ кучланишли “Иттифоқ” подстанциясининг Т-1 трансформатори ва 1-секция 10 кВ кучланишли шиналар тизимида профилактика ишлари бажарилди.
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!