2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН: 110 кВ кучланишли "Л-Нишон-1" ва "Л-Нишон-2" электр узатиш тармоқларининг 28-29-сонли устунларини алмаштириш ишлари олиб борилади
  • 19.09.2026
  • 3

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Нишон тумани аҳолисига

2026-йил 19-сентабр (шанба) куни соат 08:00 дан 19:00 гача Нишон тумани ҳудудида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

⚡️ Қарши шаҳридаги янги айланма йўлнинг 29-км кесишмасида жойлашган 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш, шунингдек куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш мақсадида 110 кВ кучланишли "Л-Нишон-1" ва "Л-Нишон-2" электр узатиш тармоқларининг 28-29-сонли устунларини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан Нишон тумани аҳли ва тадбиркор истеъмолчиларнинг электр таъминоти вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Мазкур техник муҳандислик иш жараёни куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг электр таъминотини барқарор бўлишига қаратилган.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТ