2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида профилактик-техник ишлар амалга оширилди
  • 21.09.2026
  • 4

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқларига хизмати мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли “Л-Чортоқ-Гулшан” ҳаво тармоғининг 18-27-30-42-таянч устунларида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўздан кечирилди, мавжуд ускуналарнинг ҳолати атрофлича ўрганилди ҳамда эксплуатация давомида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди.

Амалга оширилган техник тадбирлар натижасида:

▪️тармоқнинг ишончлилиги янада оширилди;
▪️электр узатишдаги хавфсиз ва узлуксиз ишлаш таъминланди;
▪️истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш сифати яхшиланди

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!