

Бугун, 2026 йил 21 сентабр куни соат 11:18 да 500 кВ кучланишли Л-527 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.
Маълум бўлишича, юк ташувчи транспорт воситаси электр узатиш тармоқлари "муҳофаза зонаси" талабларига риоя қилмасдан электр узатиш тармоғининг остидан ўтмоқчи бўлганида қисқа туташув содир бўлган.
⚡️ Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!
⚠️ Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори, 3-боб, 13-бандига мувофиқ Электр тармоғи хўжалиги обектлари – ушбу электр тармоғи хўжалиги обектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган.
❗️ Қарорнинг 14-бандида электр тармоғи хўжалиги объектларининг "муҳофаза зоналари" масофаси — электр узатиш линияларининг кучланиш миқдорига мос тарзда белгилаб берилган ва улар қуйидагича:
▪️ 35 киловолт кучланишли линиялар учун – 15 метр;
▪️ 110 киловолт кучланишли линиялар учун – 20 метр;
▪️ 220 киловолт кучланишли линиялар учун – 25 метр;
▪️ 500 киловолт кучланишли линиялар учун – 30 метр.
► Эслатиб ўтамиз, электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб, электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги масофага эга параллел вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми — электр узатиш линияларининг “муҳофаза зонаси” деб аталади.
⇒ Батафсил
Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати