2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Истеъмолчилар электр энергиясидан узилмаган ҳолда муҳим монтаж ишлари давом этмоқда
  • 22.09.2026
  • 9

Чилонзор туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “Бунёдкор” подстанциясида Т-1 трансформатори ва Б-Т-1 10 кВ тақсимлаш қурилмаларида монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар натижасида:

♦ электр уланишларининг барқарорлиги ва хавфсизлиги оширилади

♦ ускуналар ўртасидаги электр боғланиш техник талаблар асосида шакллантирилади;

♦ подстанциянинг барқарор ва самарали ишлаши учун зарур инфратузилма яратилади.

Мазкур ишлар доирасида аҳоли ва истеъмолчилар электр энергиясидан узиб қўйилмайди. Ишларнинг хавфсиз ва ишончли бажарилишини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар фойдаланаётган қисм вақтинча бошқа манбага ўтказилади. Тамирлаш ишлари якунлангач подстанциядаги қурилмалар тўлиқ барқарор режимга қайтади.

Энергия барқарорлиги — бугунги иш, эртанги ишончлилик.


«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ