

Норин туманидаги 110/35/10 кВ “Камолот” подстанциясида техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. 6 300 кВА қувватли Т-2 куч трансформатори 10 000 кВА қувватли янги трансформаторга алмаштирилди. Натижада 2 700 кВА қўшимча қувват захираси яратилиб, тармоқдаги юклама меъёрлаштирилди.
Мазкур ишлар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор ва ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида: “Камолот” подстанцияси 2014 йилда ишга туширилган бўлиб, унда умумий қуввати 20 000 кВА бўлган 2 та куч трансформатори мавжуд.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!