2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари шахсий қабул ўтказди
  • 23.09.2026
  • 14

Бугун, 2026 йил 23 сентабр куни Акциядорлик жамиятининг бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Х.Муродов фуқаролар мурожаати учун ажратилган офис хонасида фуқаролар мурожаати юзасидан шахсий қабул ўтказди.

Қабул давомида Электр тармоқларига уланиш ва қабул қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро, тадбиркор — “SBMFOODÇAIN” фирмаси вакилига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 15-июндаги “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 338-сон қарори, Қарорининг 2-боб 2-параграфида Магистрал электр тармоқларига уланмоқчи бўлган фойдаланувчи юридик шахслар Узатиш тизимига уланиш учун талабнома киритиш тартиби тушунтирилди. 

Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати