2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Диққат, эълон! Акциядорлик жамияти томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилади
  • 23.09.2026
  • 24

► 2026 йил 30 сентябрь куни соат 19:00 да Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2026–2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари ҳисоботи ҳамда мавсум ичида олиб бориладиган муҳим вазифалар ҳақида

► магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда олиб борилаётган модернизация-реконструкция, қуриш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари, инвестиция лойиҳаларига оид жараёнлар,махсус штаблар фаолияти, мутахассисларнинг меҳнат самарадорлиги, замонавий технологияларни жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ва бошқа барча фаолиятга тааллуқли йўналишлар ҳисоботига бағишланган

МАТБУОТ АНЖУМАНИ бўлиб ўтади.

https://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9001

Медиатадбир "UzReport-TV" телеканали орқали (Prime-time) жонли эфирга узатилади, унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 14 та магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этадилар.

▪️ Матбуот анжуманига ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилларини таклиф этамиз.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказининг манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳ кўчаси, 16-уй.

► Тадбир учун масъул: Матбуот котиби У.П.Урунов @uzbekistonmet_uz

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Мурожаат учун телефон: +998555005545; +998712366035



 

Facebook Instagram  Youtube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати