2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари фуқаролар мурожаати бўйича қабул ўтказишди
  • 24.09.2026
  • 27

Қабул давомида Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси, Юридик бошқарма, Ахборот хизмати ҳамда Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимлари иштирок этишди.

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар 110 кВ кучланишли электр узатиш линиясининг муҳофаза зонасида амалга оширилаётган қурилиш ҳолатини республика даражасида қайта ўрганиш ҳамда Наманган вилоятида ўтказилган ўлчов ва ўрганиш натижаларига ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида мурожаат қилишди.

Мурожаатчиларга «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан олиб борилаётган ташкилий-ҳуқуқий амалиётлар тўғрисида ахборот тақдим этилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 26-декабрдаги 1050-сон қарори талаблари тўғрисида тушунтириш берилди.

Facebook Instagram ♦ Youtube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати