

Куз-қиш мавсумида электр қурилмаларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш — доимий эътибордаги муҳим вазифалардан биридир. Шу мақсадда Шеробод туманидаги 35/10 кВ “Тускон” подстанциясида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди. ОТҚ-35 кВ, 1-сексияда жойлашган 4000 кВА қуватли Т-1 куч трансформаторида барча қўшилмалари билан биргаликда жорий таъмирдан ўтказилиб, унинг техник ҳолати кўздан кечирилди ва зарур профилактик ишлар бажарилди.
Ишлар 8-сонли наряд-ижозатнома асосида, белгиланган техника хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилди.
Мақсад — куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик, электр қурилмаларининг ишончли ишлаши ва барқарор электр таъминоти.
"Сурхондарё МЭТ "филиали Ахборот хизмати