2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Наманган энергетиклари — ишончли электр таъминоти йўлида
  • 25.09.2026
  • 1

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқларига хизмати мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли “Л-40-К-1” ҳаво электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўздан кечирилди, мавжуд ускуналарнинг техник ҳолати атрофлича ўрганилди. Шунингдек, эксплуатация жараёнида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди.

Амалга оширилган техник тадбирлар натижасида 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғининг ишончлилиги янада оширилиб, унинг барқарор ва хавфсиз ишлаши учун зарур шароит яратилди.


 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!