2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: “Давлатобод” подстанциясида қўшимча қувват яратилмоқда
  • 27.09.2026
  • 18

Аввал хабар берганимиздек, 35/6 кВ кучланишли “Давлатобод” подстанциясида таъминланувчи истеъмолчиларни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, келгусида истеъмолчилар учун қўшимча қувват захирасини яратиш мақсадида техник янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, подстанциядаги қуввати 4000 кВА бўлган Т-2 куч трансформатори ўрнига 6300 кВА қувватли янги куч трансформатори ўрнатилмоқда.

Бундай техник янгиланишлар ҳудудда электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш ва куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!