2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Энергетика объектларида профилактик ишлари бажарилмоқда
  • 28.09.2026
  • 13

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, электр қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.

Бандихон тумани — 35/6 кВ кучланишли “Ҳаёт” подстанциясида Т-1 куч трансформаторининг диспетчерлик номлари янгиланди.

Бойсун тумани — 110/35/10 кВ кучланишли “Олмазор” подстанциясида ВТ-2-35 қурилмасида профилактик ишлар бажарилди.

Узун тумани — 110/35/10 кВ кучланишли “Узун” подстанциясидаги Т-2 куч трансформаторида профилактик техник хизмат ишлари амалга оширилди.

Қумқўрғон тумани — 35/6 кВ кучланишли “Қарсоқли” подстанциясидаги захира трансформаторининг техник ҳолати кўздан кечирилиб, профилактик ишлар бажарилди.

    Ишлар давомида электр ускуналарининг техник ҳолати, релели ҳимоя ва автоматика қурилмалари текширилиб, тегишли лаборатория синовлари ўтказилди.

 

“Сурхондарё МЭТ” филиали Ахборот хизмати