2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Диққат, эълон! Акциядорлик жамияти томонидан матбуот анжумани 2 октябр куни соат 15:00 да ўтказилади!
  • 30.09.2026
  • 52

Аввал хабар берганимиздек, айрим ташкилий масалалар туфайли бугун — 2026 йил 30 сентабр санасига режалаштирилган матбуот анжумани 2026 йил 2 октабр куни соат 15:00 да ўтказилади.

Медиатадбир "УзРепорт-ТВ" телеканали орқали жонли эфирга узатилади. Матбуот анжуманига ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилларини таклиф этамиз.

Тадбир манзили: Ўзбекистон миллий матбуот маркази, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳ кўчаси, 16-уй.

► Мавзу: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2026–2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари ҳисоботи ҳамда мавсум ичида олиб бориладиган муҳим вазифалар

► Тадбир учун масъул: Матбуот котиби У.П.Урунов @uzbekistonmet_uz

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz
Мурожаат учун телефон: +998555005545; +998712366035

Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати