2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида энергетика объектлари қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилмоқда
  • 02.10.2026
  • 3

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан энергетика объектларидаги электр қурилмалари ва ускуналарининг техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида тепловизор кўриги ўтказилмоқда.

Мазкур кўриклар давомида электр қурилмаларидаги қизиб кетиш ҳолатлари ва ҳароратдаги ўзгаришлар аниқланиб, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш орқали қурилмаларнинг шикастланишининг олди олиниб, энергетика обектларининг ишончли ишлаши таъминланмоқда.

Ушбу ишлар, айниқса, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор ва ишончли электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!