2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларида таъмирлаш ва профилактика ишлари амалга оширилди
  • 02.10.2026
  • 21

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда таъмирлаш ва профилактика ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Ховос туманидаги 35/10 кВ кучланишли “Робот” подстанциясининг Т-2 трансформатори ҳамда 2-сексия 10 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги 110/35/10 кВ кучланишли “Гулистон” подстанциясининг 35 кВ кучланишли шиналар тизимида профилактика ишлари ўтказилди.

Шу билан бирга, Гулистон туманидаги 35/10 кВ кучланишли "Бешбулоқ" подстанциясининг Т-1 трансформатори ва 1-сексия 10 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Боёвут туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли “Гулзор” подстанциясининг 10 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!