2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: «Рубоий» подстанциясида носозлик (қисқа туташув) оқибатлари бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 04.10.2026
  • 25

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Бугун, соат 18:15 да Чилонзор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Рубоий» подстанциясида носозлик юзага келиб чиқиши натижасида айрим истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни вақтда навбатчи бригада мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар электр таъминотини бошқа манбага ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

Соат 19:17 да Чилонзор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Рубоий» подстанциясида носозлик бартаф этилиб, электр таъминоти қисман (35 кВ) тикланди.

10 кВ кучланишли электр қурилмасига ишлар давом этмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

⚡️ РУБОИЙ ПОДСТАНЦИЯСИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Чилонзор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Рубоий» подстанциясида юзага келган носозликни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Соат 19:17 ҳолатига кўра, носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти қисман — 35 кВ кучланишли тармоқ орқали тикланди.

Айни вақтда 10 кВ кучланишли электр қурилмасида ишлар давом эттирилмоқда.

Электр таъминотини тўлиқ тиклаш бўйича мутахассислар томонидан зарур ишлар олиб борилмоқда.

—

Чилонзор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Рубоий» подстанциясидаги қурилмаларга кучланиш берилди.

Истеъмолчиларни босқичма-босқич тармоққа улаш ишлар олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ