2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли "Л-Арнасой-2" электр узатиш тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 04.10.2026
  • 32

ЭЪЛОН

Бугун соат 19:20 да Жиззах вилоятидаги 110 кВ кучланишли "Л-Арнасой-2" электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши туфайли фавқулодда ўчди.

Натижада ушбу линия орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

Аввал хабар берганимиздек, 110 кВ кучланишли Л-Арнасой-2 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчишдан сўнг линияни кўрикдан ўтказиш жараёни кечмоқда...

—

Соат 01:10 да 110 кВ кучланишли Л-Арнасой-2 электр узатиш тармоғи 452-сонли таянч устунининг "С" фаза изолятор шодасига осилиб қолган бегона предмед олиб ташланди ва линияга кучланиш берилди.

Истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди. Энергетика объекти меъёрий схемаси тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилар узр сўраймиз.

 

«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ