2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли "Л-ДКУЗ" электр узатиш тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 05.10.2026
  • 38

ЭЪЛОН

Бугун соат 02:08 да Қашқадарё вилоятидаги 110 кВ кучланишли "Л-ДКУЗ" электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши туфайли фавқулодда ўчди.

Натижада ушбу линия орқали таъминланган Деҳқонобод калий заводи электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

Кучли шамол сабабли “ДКУЗ” подстанциясидаги Т1 трансформаторининг 110 кВ фаза "А" ва 35 кВ фаза"В" шлейфлари узилган. Бригада томонидан носозликни бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.

—

#Жараён

Аввал хабар берганимиздек, “ДКУЗ” подстанциясидаги Т1 трансформаторининг 110 кВ фаза "А" ва 35 кВ фаза"В" шлейфлари узилган. Бригада томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

—

Соат 10:26 да Қашқадарё вилоятидаги 110 кВ кучланишли "Л-ДКУЗ" электр узатиш тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТ