

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 500 кВ Л-525 ҳаво электр узатиш линиясининг Қўшни Қирғизистон Республикаси чегара ҳудудидаги 390–405-сонли таянчлар оралиғида таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун махсус техникаларнинг ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл очиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар таъмирлаш бригадалари ва махсус техникаларнинг иш жойига хавфсиз ҳамда қулай етиб боришини таъминлаш, белгиланган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажаришга зарур шароит яратишга қаратилган.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ