

110/6 кВ кучланишли “Нукус” подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-2-110 кВ куч трансформатори ва 2-секция 110 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!