2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.87.9: Матбуот анжуманида йирик қушлар туфайли ўчишларнинг олди олинаётгани ҳақида маълумот берилди
  • 05.10.2026
  • 9

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларидаги «Янгиликлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси У.Урунов юқори кучланишли электр тармоқларига ўрнатилаётган инновацион ишланмалар, экологик зарар ва йирик қушлар қўниши туфайли электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган ўчишларни камайтириш, қушлар қўнишига қарши мосламаларни янги турдаги ишланмалар билан бойитиб бориш масалалари юзасидан батафсил ахборот берди.

► YouTubeда кўриш/эшитиш

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил, 2 октабр куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2026–2027-йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари ҳамда мавсум давомида амалга ошириладиган муҳим вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани «UzReport-TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

МАВЗУГА ОИД ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:

▶️ ИННОВАЦИЯ АМАЛИЁТДА:  Электр узатиш тармоқлари эксплуатация жараёнида қўлланилаётган янги ишланмалар

1️⃣ ПОЛИЭТИЛЕН ТРУБАЛИ ТЎСИҚ
Юқори кучланишли тармоқ ўтказгичларини (симларини) йирик қушлар ахлатидан ҳимоя қилиш учун ўйлаб топилган янги ишланма — инновацион ғоя. Одатда йирик ва майда қушларнинг ахлати ифлослантириши оқибатида изоляция хусусияти йўқолади ва қисқа туташув содир бўлиб, тармоқ ўчишига олиб келади. Янги ишланма бу ҳолатни бартараф этишга хизмат қилади.

2️⃣ СОЯБОН ШАКЛЛИ ПЛАСТИК ТЎСИҚ
Электр узатиш тармоғи ва изоляторларни қуш ахлатидан ифлосланишидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Ушбу тўсиқларни қушлар миграция йўналиши ҳамда доимий яшаш ҳудудларида ўрнатилиши орқали қушлар сабабли электр таъминотида ўчишлар сони камайишига эришилади.

3️⃣ АЙЛАНИБ ТУРУВЧИ МОСЛАМА
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қушлар қўнишига қарши мосламанинг (тўсиқ) янгича ишланмаси яратилди (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/39274). У шамол таъсирида эркин айланиб туради ва электр тармоқлари таянч устунларига қушлар қўнишига хавфсиз ҳамда самарали таъсир кўрсатади.

4️⃣ КУЧЛАНИШ ОСТИДА ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАСИ
Электр қурилмаларни кучланиш остида (ифлосланишдан) тозалаш қурилмаси билан боғлиқ ишланмалар чет давлатларда кенг қўлланилади. Натижада электр қурилмаларини ўчирмасдан (режим бўйича ўчириш имкони кам бўлган уланмаларда) ифлосланиш ҳолатидан (чанг, цемент, кимёвий аралашмалар ва ҳоказолар) тозалаш имконияти мавжуд бўлади. Бу эса истеъмолчилар электр таъминоти ишончлилигини ошириш учун хизмат қилади.

⇒ Ушбу ахборот Энерготизим ва электр тармоқларини эксплуатация қилиш департаменти томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди 

Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube 

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати