

2026-2027 йил куз-қиш мавсуми давомида амалга оширилаётган муҳим вазифаларни изчил давом эттириш мақсадида 110/10 кВ кучланишли “Нурафшон” подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Мазкур ишлар электр ускуналарини соз ва намунавий ҳолатда сақлаш ҳамда подстанцияда техник хизмат кўрсатиш ишларини сифатли ташкил этишга хизмат қилади.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ