

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли “Чимбой” подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида профилактика ишлари олиб борилди.
Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-1-110 кВ куч трансформатори ва 1-сексия 110 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ