

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Химия” подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва энергетика объектларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий тадбир ўтказилди.
Тадбирда филиалнинг масъул ходимлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.
♦ Амалий тадбир давомида:
▪️ ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши;
▪️ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
▪️ куз-қиш мавсумида хавфсизлик чораларини кучайтириш;
▪️ фавқулодда ҳолатларда ходимларнинг тезкор ва тўғри ҳаракатланиши бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Хавфсизлик — барқарор энергия таъминотининг муҳим гарови!
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ