2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқларининг ишончлилиги таъминланмоқда
  • 09.10.2026
  • 10

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, 110 кВ “Л-Ҳақулобод-2” электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш жараёнида тармоқнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди ва нуқсонли изоляторлар янгиларига алмаштирилди.

Шунингдек, “Л-Ҳақулобод-2” тармоғидан шаҳобчаланувчи “Л-Қўғай” тармоғи шлейфлари ҳам кўрикдан ўтказилди. 

Ишончли электр таъминоти — барқарор тараққиёт гарови! 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!