

♦ “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги юқори кучланишли подстансияларда мавсум давомида муҳим вазифаларни бажариш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тезкор бартараф этишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
♦ Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад — энергетика обектларида хавфсизликни таъминлаш, ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш бўйича амалий тайёргарлигини оширишдан иборат.
♦ Ўқув машғулотлари давомида ходимларнинг касбий тайёргарлиги, тезкорлиги ва мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ