

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Назиров Абдумалик Абдусалимович Наманган шаҳрига ташриф буюриб, «Янги йўл тажрибаси» доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
♦ Ўрганишлар давомида электр таъминотини рақамлаштириш, ҳудудда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, тармоқлардаги техник ва тижорий йўқотишларни камайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, мавжуд муаммоли нуқталарни аниқлаш ва электр таъминоти самарадорлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!