2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ШТАБ: Мутасаддилар Наманган шаҳридаги трансформатор ҳолатини ўрганди
  • 11.10.2026
  • 27

Аввал хабар берилганидек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси А.А.Назировнинг Наманган шаҳрига ташрифи доирасида «Янги йўл тажрибаси» асосида амалга оширилаётган режали ишлар кўздан кечирилди.

"Нурафшон" МФЙ ҳудудидаги мукаммал таъмирланган 341-сонли трансформатор пункти ўрганилиб, ундаги коммутацион аппаратларнинг қувватга мослиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Наманган ҳудудий филиали масъуллари томонидан «Марказ электр таъминоти» ҳудудида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишлардан кўзланган мақсад — электр таъминоти самарадорлигини ошириш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишни таъминлаш.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!