

♦ 500/220/10 кВ “Ўзбекистон” подстанциясида трансформатор узелидаги металл корфларни бўяш ишлари бажарилмоқда.
♦ 220/110/10 кВ “Ўзгариш” подстанциясида иккиламчи занжир шкафлари кўрикдан ўтказилмоқда.
♦ 220/110/10 кВ “Фарғона” подстанциясида ҳудуднинг эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.
♦ 220/110/10 кВ “Сокин” подстанциясида ББШ биносининг эстетик ҳолатини яхшилаш ҳамда АТ-1 трансформаторининг обмоткаларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
♦ 220/110/10/6 кВ “Повулғон” подстанциясида модернизация ишлари доирасида янги ўрнатилган 125 МВА қувватли трансформаторнинг 6 кВ қисмидаги шиналар тизимини йиғиш ишлари олиб борилмоқда.
♦ 110/35/6 кВ “2А” подстанциясида вентилли разряд қурилмаларининг ташқи ҳолати, изоляцияси, уланиш контактлари ҳамда ерга улаш ўтказгичлари кўрикдан ўтказилмоқда.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ